Спорт | 14:02 / 14.06.2016
2993
1 дақиқада ўқилади

Бартомеу «Барселона» аъзолари талаб этса, истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди

«Барселона» жамоаси президенти Хосеп Мария Бартомеу агар жамоа вакиллари шуни истаса, истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.

Бартомеу каталонияликлар клубининг навбатдан ташқари йиғилиши чоғида шу ҳақда гапирган.

Йиғилишда Неймарнинг 2013 йили «Сантос»дан трансфер қилиниши масаласи муҳокама этилган.

«Агар «Барселона» раҳбарияти вакиллари биз ёмон ишлаётганимиз ҳақида айтса, биз ўз лавозимимизни тарк этамиз. Биз солиқ борасида хатога йўл қўйганмиз, лекин бундай операцияда кўпчилик иштирок этади. Шунинг учун жавобгарликни бир киши зиммасига юклаш адолатдан эмас», — дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Испаниядаги Sport нашри Tribuna.uz хабар берган.

Бундан олдинроқ, «Барселона» Неймарнинг трансферидаги қоидабузарлик учун 5,5 млн евро жарима тўлаши ҳақида хабар берилганди.