Жаҳон | 14:31 / 14.06.2016
16714
1 дақиқада ўқилади

Бешта давлат ШҲТ музокараларида ҳамкор сифатида иштирок этиш учун расмий ариза билан чиқди

Яна бешта мамлакат Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га музокараларда иштирок этиш учун расмий ариза топширди. Бу ҳақда 13 июнь куни ташкилот раҳбари Рашид Алимов журналистларга берган интервьюси чоғида маълум қилган.

“Ташкилот музокараларида иштирок этиш учун яна бешта давлат расмий ариза билан чиқди. Ҳозирча шуни айтишим мумкинки, бир ариза Шарқий Европадан, учта ариза Яқин Шарқдан ва яна бири Жанубий-Шарқий Осиёдан”, - деб таъкидлади у. “Мен ҳозир аниқ давлатлар номини келтира олмайман. Берилган аризалар кўриб чиқиш жараёнида. Сизларга ҳудудларни маълум қилдим, шунинг ўзи етарли”.

Унинг айтишича, ШҲТни кенгайтириш масаласи АСЕАН саммитида Россия томонидан илгари сурилган. 

Маълумот учун: ШҲТнинг навбатдаги Саммити 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.