Жамият | 01:18 / 14.06.2016
17484
2 дақиқада ўқилади

Эгизак опа-сингил актриса Олсенлар 30 ёшга тўлди 

Эгизак опа-сингил Эшли ва Мэри-Кейт Олсен ўзларининг биринчи киносиновларидан 6 ойлик даврларида ўтганлар ва кейин 8 мавсум давомида "Тўла уй" комедик сериалида ёлғиз отанинг кенжа қизи Мишель Таннер ролини ижро этишган. Продюсерлар бу айёрликка балоғатга етмаганлар меҳнати ҳақидаги қонунни четлаб ўтиш учун боришган, бироқ опа-сингиллар учун бу жуда қўл келган.

Улар бу роллари учун ёш артистларга бериладиган мукофот Young Artist Awards’ни 3 марта қўлга киритишган. Улар шоу якунлангандан кейин ўзларининг агентликларини ташкил этишган (шу тариқа тарихдаги энг ёш продюсерлар бўлишган), ўз брендларини оммалаштириб, ёшлар ўртасида оммалашган бир нечта фильмларда суратга тушиб, ёшлар ўртасида ўзига хос услуб яратишган.

Қизлар 2002 йилда 17 ёшларида биринчи маротаба энг бой машҳурларнинг юзталигига киришган, 5 йилдан кейин эса 100 млн долларлик давлат билан ушбу рўйхатнинг 11-поғонасини эгаллашган.

Опа-сингил 2004 йилдан биргаликда суратга тушмай қўйишган, уларнинг якка тарздаги фаолиятлари эса муваффақиятли бўлмаган.

Ҳозирда уларнинг асосий машғулотлари мода бўлиб қолмоқда ва гап "Тўла уй" сериалининг давомини олиш ҳақида кетганда улар бандликлари сабабли сериалдаги ролларига қайтишни рад этишган. 

Сериал продюсерлари сериалнинг давоми – "Янада тўла уй"нинг биринчи мавсумида (2016 йил бошида чиққан) яна айёрликка боришди: қизларнинг қаҳрамони анча узоқда яшагани сабабли кадрда пайдо бўлмайди. Опа-сингил билан музокаралар олиб борилмоқда ва сериал муаллифлари эгизаклардан бири сериалда қатнашишга рози бўлишига умид қилишмоқда.