ИШИД Париж яқинида полициячининг қотиллиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Париж яқинидаги шаҳарда полициячининг қотиллиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Amaq ахборот агентлиги хабарида ИШИД жангариси Мюро коммунаси йўл полицияси бошлиғи ўринбосари ва унинг рафиқасини ўлдиргани айтилган.
Аввалроқ Париж яқинидаги шаҳарда полициячини ўлдириб, унинг оиласини гаровга олган эркак ИШИДга алоқаси борлиги маълум қилинганди.
Воқеа 13 июнда кечи пайт юз берган. Номаълум эркак полициячини ўлдириб, унинг уйида қамалиб олган ва полициячининг рафиқаси ва 3 ёшли ўғлини гаровга олган. Кейинроқ махсус кучлар жиноятчи билан музокаралар натижа бермагандан кейин уйни штурм қилишга қарор қилишган. Штурм натижасида жиноятчи йўқ қилинган. Бундан аввал жиноятчи полициячининг рафиқасини ҳам ўлдирган. Бола эса омон қолган.