Жаҳон | 19:21 / 14.06.2016
29153
2 дақиқада ўқилади

Потенциал ҳаёт бор катта сайёра топилди

АҚШ ва Жанубий Кореялик астрофизиклар қўшалоқ юлдузлар атрофида шу каби тизимга эга машҳур йўлдош турлари ичида энг катта ҳисобланувчи экзопланетани топишди. Олимлар топилган объектда яшаш шароити мавжудлигини ҳам қайд этишмоқда. Тадқиқот The Astrophysical Journal нашрида чоп этилган.

Kepler-1647b осмон органининг қўшалоқ юлдуз атрофида айланиш даври 1107 суткани ташкил қилади. У ўз ҳажми билан Юпитерга ўхшаб кетади ва ўз тизимидаги ҳаёт мавжуд бўлган (яъни у ерда суюқ сув мавжуд) ҳудудда жойлашган. Kepler-1647 тизими Оққуш юлдузи туркумидаги ердан 3,7 минг ёруғлик йилига тенг масофада жойлашган. Унинг ёши 4,4 миллиардга тенг, деб баҳоланмоқда (Ердан бироз ёшроқ). Тизим жисмоний ҳусусиятлари Қуёшни ёдга солувчи икки юлдуздан ташкил топган. 

Kepler-1647b экзопланетаси Kepler коинот телескопи ёрдамида транзит методлари бўйича очиқдир.  Илк бор  Kepler-1647b 2011 йилда кузатилган. Бироқ олинган маълумотларнинг текширув таҳлили учун  узоқ йиллар вақт кетди.  Олимлар тадқиқиот ўтказишда давом этмоқда.