Спорт | 22:09 / 14.06.2016
5780
1 дақиқада ўқилади

Линекер: “Россиялик мухлисларнинг бундай ҳайвоний ҳаракатларига шартли дисквалификациянинг ўзи етарли”

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, айни дамда телевидениеда фаолият олиб борувчи Гари Линекер УЕФА россиялик мухлислар Англия билан кечган ўйиндан сўнг (1:1) ўзини ёмон тутганлиги учун жамоани шартли равишда дисквалификация қилгани ҳақида ўзининг кескин фикрларини айтиб ўтди.
“Шартли равишда киритилган дисквалификация уларнинг ҳайвоний ҳаракатларини тўхтатади, деб умид қилиб қоламиз”, - деб ёзди у ўзининг твиттерида.