Спорт | 22:08 / 14.06.2016
5843
2 дақиқада ўқилади

Мария Шарапова икки йилга теннисдан четлаштириш бўйича қарорни апелляцияга берди

Халқаро теннис федерацияси Мария Шараповани мельдоний истеъмол қилгани учун икки йилга дисквалифиция қилган эди. Шу сабабли россиялик теннисчи Лозандаги Спорт арбитраж судида (CAS) ITF'нинг бу қарорини апелляцияга берди. Шарапова ўз аризасида уни мусобақаларда қатнашишдан четлаштиришни бекор қилиш ва уни тўлиқ оқлаш ёки дисквалификация муддатини чўзишни сўрамоқда.  
Суд 18 июлдан кеч бўлмаган муддатда мазкур иш бўйича ўз қарорини чиқаради. Бу ҳақида CAS расмий сайти хабар бермоқда.
Март ойининг бошида тезкор матбуот анжуманида Шарапова Australian Open’да мельдонийни допинг-синовдан ўтказиш ижобий якунланганини айтган эди.  Халқаро теннис федерацияси 12 мартдан бошлаб спортчини мусобақалардан четлаштирди. 8 июнь куни эса ITF теннисчини икки йилга дисквалификация қилганини маълум қилди.