Жаҳон | 22:03 / 14.06.2016
5590
1 дақиқада ўқилади

Олимлар касаллик ҳақида огоҳлантирувчи терини ишлаб чиқди

Токио университети профессори Такао Сомэйя  ўз жамоаси билан биргаликда бионик, яъни инсон организмида учрайдиган касалликлар ҳақидаги маълумотларни тўпловчи ва янгиловчи электрон терини ишлаб чиқди.
Таконинг ушбу ихтироси вазни ўта енгил бўлиб, ҳар бир касаллик ҳақида аниқ ва бехато маълумот тўплайди. 
Ушбу теридан инсон баданига татуировка тарзида ёпиштириш ёки бирор кийимнинг ичига тикиб қўйиш орқали ҳам фойдаланиши мумкин. 
Такао ва унинг жамоаси яратилган  ушбу ихтиро саратон касаллиги ривожланишининг олдини олиши мумкин, дея умид қилишмоқда.  
Илк маротаба 2003 йилда ушбу ташхис қўювчи терини яратиш ғоясини тақдим этилиб, бунга кўпчилик ишончсизлик билан қараган эди.