Озодлик ҳайкали кимнинг тимсоли эканлигини ҳеч ким билмайди. Аслида эса...
АҚШнинг энг машҳур рамзи нима эканлиги ҳақидаги саволга дунёнинг исталган ерида яшовчи аҳоли қийналмай жавоб бера олади. Шубҳасиз, бу – Америка Озодлик ҳайкалидир.
Аммо ушбу машҳур ҳайкалнинг қиёфасида айнан қайси аёлнинг қиёфаси гавдалантирилганлиги, ҳайкалнинг яратилиши тарихи, Озодлик ҳайкалининг тўлиқ номи эса “Озодлик, дунёни ёритади” деб аталиши ҳам ҳаммага аён эмас.
Шундай қилиб, Мустақиллик ва демократия рамзи сифатида Озодлик ҳайкалини яратиш ғояси 1865 йилда туғилган эди. Ушбу ёдгорлик консепцияси француз меъмори Фредерик Огюст Бартольд томонидан ишлаб чиқилган эди. Дастлаб муаллиф Миср ҳайкалтарошлиги услубида ишлай бошлади. Унга кўра мусулмон аёллар ҳайкали Порт-Саид шаҳрида қад ростлаши, 1869 йилда қурилган Сувайш каналини тарихий ёдгорлик сифатида безаб туриши кўзда тутилган эди.
Аммо Бартольд Исмоил подшони ҳайкал яратиш учун маблағ ажратишига ҳар қанча кўндиришига уринмасин, 1871 йилда уста Миср ҳукумати томонидан рад жавобини олди. Аммо бу билан ҳайкалтарош ишсиз қолмади.
1776 йил, 4 июлда АҚШ мустақиллик декларациясининг қабул қилинганлигига юз йил тўлиши муносабати билан совға уюштириб, бу совғани яратиш учун Франция ҳукумати Бартольдга буюртма берди.
Шундай қилиб мусулмон деҳқон аёли ғарб аёли қиёфасига ўзгарди ва ушбу ёдгорлик номи “Осиё нур”дан “Озодлик, дунёни ёритади” бўлиб ўзгарди.
Биринчи нусхада меъмор америкалик тадбиркор, бева аёл Исаак Сингер тикув машинаси ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Изабелла Бойер тимсолини яратган эди. Ҳайкалнинг иккинчи тимсолида эса меъмор ўз онаси Шарлотта Бартольдни гавдалантирди.
Қуйида сиз Бартольднинг онасининг суратини кўришингиз мумкин.