Жаҳон | 14:34 / 14.06.2016
8745
1 дақиқада ўқилади

Путин ҳарбий қуролларнинг оммавий текширувини бошлашга буйруқ берди

РФ Олий бош қўмондони Владимир Путин Қуролли кучлар сафида тўсатдан текшириш ишларини бошлашга қарор қилган. Унга мувофиқ, армия ихтиёридаги жанговар қурол-яроғлар ҳамда «ҳарбий қўмондонликнинг айрим органлари» шайлиги текширилади, деб баёнот берган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. 

Унинг сўзларига кўра, бунда ҳарбий кучларнинг мобиллиги ҳамда захира тузилмалари, сақланаётган қуроллар ва ҳарбий техникаларнинг ҳолатига жиддий эътибор қаратилади. 

Сергей Шойгу, хорижий давлатлар ҳарбий атташеларини Россия қуролли кучларидаги текширувлардан огоҳ этишга буйруқ берган. У 22 июнгача давом этади.