Жамият | 08:48 / 14.06.2016
14556
1 дақиқада ўқилади
"Сайёрамиздаги энг паст бўйли одам" унвони соҳиби вафот этди
Лос-Анжелесда "Альф" номли комедик телесериалда Альф номли ўзга сайёралик ролини ижро этган актёр Михай «Миху» Месарош 76 ёшида вафот этди, деб ёзмоқда TMZ нашри.
Таъкидланишича, Месарош бир ҳафта аввал шифохонага тушиб қолган ва кома ҳолатида бўлган.
Бўйи 84 см бўлган Месарош 1939 йилда Венгрияда туғилган ва ёшлигидан циркда чиққан. У ўзининг паст бўйи сабабли "сайёрамиздаги энг паст бўйли одам" унвонини олган.
Таъкидланишича, Месарош марҳум поп-қўшиқчи Майкл Жексоннинг яқин дўсти бўлган. У поп-қирол билан ўз чиқишларидан бирида танишиб қолган.
Месарош 1986 йилдан 1990 йилгача АҚШ экранларида намойиш қилинган "Альф" сериалидаги ўзга сайёралик ролини ижро этгани туфайли жаҳоншумул машҳурликка эга бўлган.