Тўрақўрғон туманида «Камолот» ЁИҲнинг VII Конференцияси ўтказилди
Жорий йилнинг 13 июнь куни Тўрақўрғон туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мажлислар залида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тўрақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси ўтказилди. Конференция кун тартибига кўра, Кенгаш ва назорат–тафтиш органларининг икки ярим йил давомидаги ҳисоботлари эшитилди ва баҳоланди, раҳбар органларни сайланди. Наманган вилоят Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланиб, Ҳаракат Устав ва Дастурига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар берилди. Унда 21 кишидан иборат туман Кенгаши сайланди.
Конференция қарорига кўра Тўрақўрғон туман Кенгаши раиси лавозимига Ҳомидов Ғолибжон Эркинжонович сайланди.
Шу билан бирга, Конференция якунида янги Сайланган Кенгаш аъзоларига Ташкилий-кенгаш йиғилиши ўтказилди.