Жаҳон | 22:59 / 14.06.2016
4007
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири ЕИ учун мамлакат антитеррор қонунчилиги ўзгармаслигини маълум қилди

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим гарчи мамлакат ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз режим жорий бўлган тақдирда ҳам антитеррор қонунчилиги ўзгармаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ ОАВда Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Туркия ва ЕИ ўртасида визасиз режимни жорий этиш масаласида қўйилган шартларни бажармаган тақдирда ҳам келишувга тайёр эканлиги тўғрисида хабар чиққан эди.