Спорт | 15:19 / 14.06.2016
10134
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек боксчиси индонезиялик нокаутчини муддатидан аввал мағлуб этди

Ўтган дам олиш кунлари Сингапурда "Singapore Fighting Championship 3" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбек профессионал боксчиси Азиз Абдуғафуров (2-0-0, 2 КО) ҳам қатнашган.

Азиз индонезиялик тажрибали боксчи Сахлан Корал (15-4-0, 8 КО)га қарши рингга тушган. Гарчи жангда Корал фаворит бўлса-да, Абдуғафуров 6 раундлик жангнинг иккинчи раундида рақибини нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган. 

Шу билан, ўзбек боксчиси ўзининг профессионал рингдаги юришини давом эттирмоқда. У, 17 май куни Тошкентда ўтказган дебют учрашувида грузиялик Гига Надирадзени нокаутга учратганди.