Спорт | 22:55 / 14.06.2016
7727
1 дақиқада ўқилади
Венгрия дарвозабони Кирай Европа чемпионати тарихидаги ёши энг катта футболчи бўлди
Венгрия терма жамоасининг Европа чемпионати доирасида Австрияга қарши ўйинда майдонга тушган дарвозабони Габор Кирай турнир тарихига кирди.
40 ёшли дарвозабон Европа чемпионатида ўйнаган энг ёши катта футболчига айланди. У шу вақтгача Евро-2000 турнирида 39 ёшдалигида иштирок этган гарманиялик Лотар Маттеуснинг натижасини янгилади.
Қуйида турнирда иштирок этган энг ёши катта 5 футболчи:
Манба: tribuna.uz