Жаҳон | 11:22 / 14.06.2016
4116
1 дақиқада ўқилади
ЖАР фуқароси Хошимин аэропортида 1,7 кг кокаин билан қўлга тушди
Вьетнам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари мамлакатга йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси олиб киришга уринган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Хошимин полиция бошқармаси хабар берган.
Гиёҳванд моддалар Доҳа орқали Хошиминга кирмоқчи бўлган 32 яшар ЖАРлик фуқаронинг юклари орасидан топилган. Қўлга олинган айбига иқрор бўлган ва кокаинни Вьетнамда 3 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганини айтган. Унинг бу жиноятига Вьетнам қонунчилиги бўйича ўлим жазоси берилиши мумкин.
Вьетнамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши жаҳондаги ўта қаттиқ қонунчилик йўлга қўйилган. Шу жиноят билан қўлга тушганларга ўлим жазоси хавф солади.