Жамият | 20:02 / 15.06.2016
7421
1 дақиқада ўқилади

Аллигатор сув остига тортиб кетган болани 50 нафар полициячи қидирмоқда

Ҳуқуни муҳофаза қилиш органларининг 50 нафарга яқин ходими 14 июнь куни АҚШнинг Флорида штати, Орландо шаҳарчасидаги Walt Disney World кўнгилочар мажмуасидаги меҳмонхона яқинида аллигатор томонидан сувга тортиб кетилган болани қидирмоқда. Бу ҳақда воқеа юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида округ шерифи Жерри Демингс маълум қилган.

“Қидирув ишларига денгиз пиёдаларининг иккита бўлими бириктирилган”, - деди у. Шерифнинг сўзларига кўра, қидирув ишларига вертолётлар ва гидроакустик қурилмалар жалб қилинган. “Айни дамда биз аллигаторнинг аниқ катталигини билмаймиз, - деб қўшимча қилди Демингс. – Биз бола топилмагунга қадар, қидирувни тўхтатмаймиз”.

Унинг сўзларига кўра, Небраскадан дам олишга бу ерга келган оиланинг боласи кўл бўйида айланиб юрганида, йиртқич унга ҳужум қилган. Боланинг отаси уни қутқаришга улгурмаган.