Спорт | 13:56 / 15.06.2016
5723
1 дақиқада ўқилади

АПЛнинг янги мавсуми тақвими: Илк турда «Арсенал» ва «Ливерпуль» тўқнашуви

Бугун, 15 июнь куни Англия премьер-лигасининг 2016/17 йилги мавсуми учун тақвим эълон қилинди.

Янги мавсум 13 август куни старт олади ва 2017 йилнинг 21 май кунигача давом этади.

Биринчи турнинг марказий тўқнашуви Лондонда, «Арсенал» ва «Ливерпуль» ўртасида ўтказилади. Шунингдек, 1-турдан «Челси» – «Вест Ҳэм» ўртасидаги Лондон дербиси жой олган. Ўтган мавсум чемпиони «Лестер» эса чемпионликни ҳимоя қилишни «Халл»га қарши учрашув билан бошлайди. 

1-турда яна қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади.
Борнмут – Манчестер Юнайтед
Бернли – Суонси
Кристал Пэлас – Вест Бромвич
Эвертон – Тоттенҳэм
Халл – Лестер
Манчестер Сити – Сандерленд
Мидлсбро – Сток Сити
Саутгемптон – Уотфорд