Жаҳон | 14:06 / 15.06.2016
9356
2 дақиқада ўқилади

Франция бош вазири: Мамлакат навбатдаги терактлардан қочиб қутила олмайди

Францияда яқин кунларда янги терактлар содир этилиши мумкин. Бу ҳақида чоршанба куни мамлакат бош вазири Манюэль Вальс маълум қилди. У  France Inter радиостанцияси эфирида иштирок этди.

"Франция келажакда янги терактларга дуч келиши ойдек равшан. Чунки биз Сурия ва Ироқда ўрнашган ва бизнинг мамлакатимизда ўз ҳаракатларини амалга оширувчи террористик ташкилотларга қарши чиқишимиз керак", - дейди Вальс.

Унинг қайд этишича, бундай шароитда "террорчилар атрофини ўраб олиб, полиция ва жандармерия, шунингдек, разведка хизматлари воситаларини таъминлаган ҳолда ҳаракатни давом эттириш керак".

Вазир баёноти Маньявиль шаҳри (Ивелин бўлими, жануби-ғарбий Париж)да жангари ташкилот таъсири остидаги радикал томонидан полиция офицери ҳамда унинг дугонаси ўлдирилганидан бир кун ўтгач эълон қилинди.

Вальс журналистларнинг бу масалага оид саволларига жавоб бера туриб, Лароси Аббалла томонидан амалга оширилган қотиллик учун дастлабки назорат бўйича полиция ҳаракатида «ҳеч қандай камчиликлар ёки бепарволикларга йўл қўйилмаган» дея қайд этди.  

Шу билан бирга, бош вазир қонун сиёсати томонидан олға сурилган террор ҳаракатларини содир этмаган, бироқ шу йўлда гумон остига олинган радикалларни вақтинчалик ушлаб туриш учун қамоқхона яратиш ғоясини яна рад этди. 

«Бундай марказларни ташкил қилиш хавфли бўлар ва терроризмга қарши курашни сусайтирар эди», деб ҳисоблайди Франция бош вазири.