Спорт | 12:04 / 15.06.2016
3567
1 дақиқада ўқилади

Франция элчихонасида "Евро-2016" мусобақасига бағишланган "Евро-диктант" ташкил этилди

Францияда 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтаётган Евро-2016 муносабати билан Тошкент француз алянси ва Франция элчихонаси биргаликда «Евро-диктант» ташкил этишди.

Чемпионатнинг очилиш куни 10 июнда АФТ биносида ўтказилган ушбу тадбирда Франция элчиси Жак-Анри Элс жаноблари француз ёзувчиси Франсуа Бегодо романидан олинган бир парчани ўқиб берди. Диктантда 30 нафар талаба иштирок этди.

Барча иштирокчиларга Франция байроғи тасвири туширилган футболкалар тақдим этилди. 5 нафар ғолибга Евро-2016 расмий рамзи туширилган футбол тўплари совға қилинди. Франция элчихонаси ғолибларни қутлайди.