Жаҳон | 14:20 / 15.06.2016
3950
1 дақиқада ўқилади
Хитойда қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида 5 киши ҳалок бўлиб, 4 нафари бедарак йўқолди
Жанубий Хитойнинг Гуйчжоу шаҳрида содир бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида бир қатор туманларда сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлган. Баъзи уй жойлар эса вайронага айланган. “Синьхуа” ахборот агентлигига кўра, ушбу талофатдан 5 киши ҳалок бўлиб, 4 киши бедарак йўқолган..
Цзиньпин уездида ёғин миқдори 200 мм.ни ташкил этган. Агентлик хабарига кўра, автомобиллар ҳаракати йўқолган туманларда телефон ва электр тармоқлари алоқаси ҳам ишдан чиққан. Бир қанча турар-жой биноси вайрон бўлган.
Воқеа содир бўлган ҳудудга қутқарувчилар аллақачон етиб келишган. Ҳукумат табиий офат натижасида юзага келган моддий талофатни ўрганмоқда.