Ирландиянинг йирик шаҳарларида болалар майдончаларида чекиш тақиқланди
Ирландияда йилдан-йилга чекиш мумкин бўлган жойлар сони қисқариб бормоқда. Йил бошида эса республикада чекувчилар учун янги тақиқ жорий этилди: энди улар мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги болалар майдончаларида чека олишмайдиган бўлди.
15 июль куни Жамоатчилик саломатлиги Миллий институти (Institute of Public Health - IPH) ушбу қарор юзасидан олиб борган тадқиқотлари натижасини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бўйича жойлашган 80 фоиз шаҳарда ушбу қарорга аллақачон амал қилиш бошланган. Маҳаллий полиция вакиллари ушбу қарор ижросини тезкор таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Қоидабузарларга 80 евродан 100 еврогача жарима солинади.
Ҳисобот муаллифининг таъкидлашича, чекишга қарши курашиш борасида Ирландия Евроиттифоқ бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Чекишга қарши қабул қилинган давлат дастурлари натижасида охирги ўн йил ичида мамлакатда чекувчилар сони уч баравар қисқарган. Масалан, 2007 йил бу ерда сигаретлар қутиси билан сотиш тақиқланган бўлса, 2009 йилда эса Дублинда тамаки маҳсулотлари рекламаси тақиқланган эди.