Ўзбекистон | 19:42 / 15.06.2016
9295
2 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳрида “Камолот” ЁИҲ ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

15 июнь куни Қарши шаҳридаги вилоят “Ёшлар маркази”да ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги VII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳар икки ярим йилда ўтказиладиган мазкур конференцияда Қашқадарё вилоятидаги барча маҳаллий Кенгаш ходимлари иштирок этди.

Конференциянинг дастлабки қисмида делегатлар ҳайъат, котибият ҳамда саноқ комиссияси аъзоларини сайлаб олишди ҳамда конференция кун тартиби ва регламентини тасдиқлашди. Шундан сўнг ҳаракатнинг Қарши шаҳар кенгаши конференцияси кун тартибидан ўрин олган масала юзасидан шаҳар кенгаши ва назорат-тафтиш комиссиясининг икки ярим йиллик фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Ҳисоботдан сўнг Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Ф. Норматов ҳамда делегатлар шаҳар кенгашининг икки ярим йиллик фаолияти юзасидан ўз муносабатларини билдиришди. Делегатлар бир овоздан шаҳар кенгашининг икки ярим йиллик фаолиятини қониқарли деб баҳолашди.

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши шаҳар кенгашининг VII ҳисобот-сайлов конференсиясига йиғилган 130 нафар делегат иштирокида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши шаҳар кенгаши раиси лавозимига Беҳруз Муродов қайтадан сайланди.