Клинтон Трампнинг орландолик мерган билан бир жойда туғилганига шаъма қилди
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон президентлик пойгасидаги рақиби Дональд Трампнинг Орландодаги тунги клубдаги отишмадан кейин айтган сўзларига изоҳ берди.
Трамп теракт ҳақидаги нутқида "радикал ислом" сўзини айтмаган Клинтонни ҳам танқид қилди ва уни президентлик пойгасидан чиқиб кетишга чақирди.
"Агар Дональднинг фикрича, мен бу хавфни ўз номи билан айтмаётган бўлсам, унда у мени умуман эшитмаётган экан. Бироқ мен бутун динга қарши уруш эълон қилмоқчи эмасман", деб айтди Клинтон расмий твиттерида.
Клинтон Трампнинг мусулмонларга АҚШга киришни тақиқлаш фикри нафақат нотўғри ва хавфли эканлиги, балки бу ҳолатда маъносизлигини, чунки орландолик мерган Трамп каби Нью-Йоркнинг Куинс туманида туғилганини таъкидлаб ўтди.
12 июнда Орландодаги тунги клубда афғон миллатига мансуб АҚШ фуқароси, 29 ёшли Омар Матин отишма содир этиб, 49 кишини ўлдирган, яна 50 дан кўпроқ одамни яралаган.