Фан-техника | 16:07 / 15.06.2016
9032
1 дақиқада ўқилади

Компьютер пайдо бўлганига 75 йил тўлди

14 июнь куни илк компьютер ташкил этилганига 75 йил тўлди. У 1941 йил Гарвард профессори, математик Говард Эйксон ихтиро қилган ва ишга туширган эди. Улкан компьютерни хонага жойлаштириш учун унга IBM компаниясининг тўрт муҳандиси ёрдам берган эди. Илк компьютер “Марк 1” деган ном олди ва 1944 йил 7 августда расман ишга туширилди. Гарвард университетида жойлашган ушбу компьютернинг узунлиги 17 метр, баландлиги 2,5 метр ва оғирлиги деярли 4,5 тонна бўлган.

Mark 1 компьютерининг ёқиб/ўчириш тизими

Mark 1 компьютери, 1943 йил

Mark 1 компьютери

Mark 1 компьютерининг чап томони. У Гарвард университетининг Кабот илмий биносида жойлашган.

Mark 1 компьютерининг ўнг томони