Жаҳон | 17:47 / 15.06.2016
4933
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон бош вазири Ақтўбедаги хавфсизлик ва хотиржамлик тикланганини билдирди
Ақтўбедаги тинчлик ва хавфсизлик, 5 июнь куни ушбу шаҳарда содир этилган қўпорувчиликдан сўнг қайта тикланди, деб баёнот берган мамлакат бош вазири Карим Масимов, Ақтўбе областига қилган сафари давомида.
Унинг қайд этишича, минтақа раҳбарияти ижтимоий масалаларга жиддий эътибор қаратиши лозим. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, мактаблар ва болалар боғчалари муаммоларини ҳал этиш, ёш авлод тарбияси билан шуғулланиш шулар жумласидан. Ҳукумат раҳбари шунингдек, областда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш масаласини ҳам кун тартибига чиқарган.
Ўз навбатида Ақтўбе области акими Бердибек Сапарбоев Республика президенти ва ҳукумати топшириқларини бажариш учун барча чоралар кўрилишини айтган.