Жаҳон | 00:45 / 15.06.2016
9320
1 дақиқада ўқилади

Лиллда Уэльс, Англия ва Россия терма жамоалари мухлислари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди

15 июнда Россия терма жамоаси Евро-2016 гуруҳ босқичининг 2-турида Словакия билан учрашадиган Лиллда россиялик мухлисларнинг инглиз ва уэльслик мухлислар билан тўқнашувлар содир бўлди. Англия ва Уэльс терма жамоалари 16 июнда Лилл яқинидаги Лансда учрашади.

Британиялик фанатлар Россияни ҳақоратловчи қўшиқлар куйлаб, уларнинг ёнидан ўтаётган россиялик мухлисларнинг ғазабини келтирган ва тўқнашувга чорлаган. Россияликлар муштлашувна киришмай, фақатгина оғзаки жавоб қайтаришган.

Оқибатда Лилл полицияси россиялик мухлисларнинг ғашига теккан уэльслик фанатларни ҳибсга ола бошлаган. Ички ишлар ходимлари бир неча уэльсликни ҳибсга олиб, изоляторга олиб кетган.

Россия терма жамоаси россиялик мухлислар иштирок этган Марселдаги тартибсизликлар учун УЕФА томонидан жаримага тортилганди ва шартли равишда дисквалифиция қилинганди.

Россиялик мухлислар гуруҳи, жумладан Бутунроссия мухлислар уюшмаси етакчиси Александр Шпригин Словакия билан учрашувдан олдин бир суткага ҳибсга олинди.