Москва Анқара билан муносабатларини тиклаши мумкин
Москва Анқара билан муносабатларини тикламоқчи, аммо Владимир Путин Туркия томонидан бир қатор ҳаракатлар амалга оширилмас экан, бунинг иложи йўқлигига ишора қилди. Бу ҳақида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
14 июнда Кремлда Туркия президенти Тайип Эрдўған ТИВ канали орқали Путинга хат йўллаганлиги хабар қилинди, унда Эрдўған россияликларни Россия куни билан табриклаб, Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар "муносиб даража"га чиқишини тилади.
"Шубҳасиз, биз муносабатларимизни меъёрлаштиришни истаймиз ҳамда ўзаро манффатли бўлган аввалги ҳамкорлик давримизни қайтариш тарафдоримиз. Бироқ президент Путин бўлиб ўтган воқеалардан кейин, Анқара қўйилган талабларни бажарамас экан, Россия учун муносабатларни меъёрлаштиришнинг имкони йўқлигини айтди", - деди Песков журналистларга.
"Биз бу ҳақида бир неча марта айтганмиз, афсуски, икки давлат алоқаларининг бой тажрибаси Туркия томонидан бир лаҳзада йўққа чиқарилди", - деди у.
Шунингдек Песков Эрдўғаннинг хати шунчаки миллий кун муносабати билан йўлланган расмий табрик хати экани ҳамда унда табрикдан бошқа мазмундаги гаплар йўқлигини маълум қилди. "Бундай анъанавий хатлар жавоб талаб қилмайди", - деди у.