Жамият | 23:43 / 15.06.2016
19076
1 дақиқада ўқилади

Севган қизини ўлдирганликда айбланган таниқли паралимпиячи судда протез оёқларини ечди

Енгил атлетикачи-паралимпиячи Оскар Писториусга жазо ҳукми чиқариши керак бўлган судда паралимпиячининг адвокати сўнгги сўзида ўз мижози ҳақида "янглиш фикрни" рад этиш мақсадида ундан протез оёқларини ечишни сўради.

Спортнинг югуриш турида иштирок этувчи паралимпиячи 2013 йилда севган қизи Рива Стинкампни ўғри деб ўйлаб, ванна эшиги ортидан отиб ўлдирганликда айбдор деб топилган.

2014 йилда машҳур паралимпиячи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ 1 йилдан сўнг муддатдан олдин-шартли равишда қамоқдан чиққан. Шундан кейин прокуратура бунга норозилик билдириб, унга қўйилган айбловни қасддан қотиллик моддасига алмаштиришни талаб қилган. Бу моддага кўра камида 15 йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Прокуратура бошидан қотилликка хато эмас, балки Писториус ва Стинкамп орасидаги келишмовчилик сабаб бўлганини таъкидлаб келган.