Ўзбекистон | 15:11 / 15.06.2016
4452
3 дақиқада ўқилади

“Соғлом авлод учун” фонди 2016 йил 5 ойи давомида 9093 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказди

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-4576-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан республика миқёсида замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришмоқда.

2016 йил 5 ойи давомида фондининг Тиббий-ижтимоий маркази ва ҳудудлардаги 14 та кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан республика бўйича жами 129 та ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари ва ҳарбий муассасалардаги 9093 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар орасида 4417 нафари аёллар,

4011 нафари болалар, 289 нафари ўсмирлар, 376 нафари эркакларни ташкил этди. Шунингдек, тиббий кўриклар билан бир қаторда жами 177 та маърузалар ўқилди. Иштирокчилар сони 7196 нафарни ташкил этди.

2016 йилнинг 15-17 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлари академияси ҳарбий ҳизматчиларининг оила аъзолари “Соғлом авлод учун” фонднинг Тиббий-ижтимоий Марказида шифокорлар (акушер-гинеколог, УТТ шифокори, лор шифокори, офтолмолог, терапевт, педиатр, эндокринолог, ЭКГ мутахасиси) томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Шу билан бирга аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тўғри шакллантириш, “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Хотин-қизлар репродуктив саломатлиги-соғлом келажак асоси” “Замонавий контрацепция усулларидан тўғри фойдаланиш”, “Туғруқлар оралиғини сақлашнинг аҳамияти”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилади.