Жаҳон | 16:03 / 15.06.2016
4052
2 дақиқада ўқилади

Тожикистоннинг собиқ ТИВ раҳбари: 15 йил аввал ШҲТда белгиланган вазифалар амалга оширилди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) 15 йил аввал белгиланган вазифалари бугунга келиб ҳаётда ўз ифодасини топди. Бу ҳақида Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, Тожикистон Фанлар академияси аъзоси, иқтисод фанлари доктори Талбак Назаров Ташкилотнинг 15 йиллиги бўйича ТАСС мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда маълум қилди.

"2001 йилнинг 15 июнида Шанхайда қабул қилинган Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш декларациясида Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб олинган. Бу энг аввало мамлакатлараро ишонч, дўстлик ва қўшничилик алоқаларининг мустаҳкамланиши, уларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник, маданий, таълим, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракат қилиш", - деди Назаров. Олимнинг таъкидлашича, унча кўп бўлмаган вақт ичида Тожикистоннинг ШҲТ бўйича ҳамкорлари билан муносабати сезиларли даражада кенгайди ва чуқурлашди. У бугунги кунда ташкилотнинг ўз таркибидаги мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва олий марраларга эришиш учун етарлича имкони ва салоҳияти борлигига ишонади. 

"Тожикистон ва ШҲТ нафақат иқтисодий тараққиёт соҳасида, балки терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги ҳамкорликни ҳам кучайтиради", - таъкидлади Назаров.