Ўзбекистон | 12:09 / 15.06.2016
10164
1 дақиқада ўқилади

“Урганч” халқаро аэропорти “2015 йилда МДҲ давлатлари орасидаги энг яхши аэропорт” йўналиши ғолиби бўлди

«Аэропорт» фуқаролик авиацияси ассоциацияси ташкил қилган танловда “Урганч” халқаро аэропорти “МДҲ давлатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти” нуфузли танловида “2015 йилда МДҲ давлатлари орасидаги энг яхши аэропорт” ва “Сайёҳлик соҳасига қўшган катта ҳиссаси” йўналишлари ғолиби бўлди. 

14 июнь куни аэропортда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.”Аэропорт” Ассоциацияси бош директори Виктор Горбачёв ғолибларга фахрий ёрлиқ ва Ассоциация Кубогини тантанали равишда топширди.

Таъкидланишича, ушбу танловда Ўзбекистон ҳаво бандаргоҳлари кўп бора қатнашиб, ғолиб бўлишга улгурган. Чунончи, «Бухоро» халқаро аэропорти саккиз марта, «Самарқанд» — ўн бир марта, «Урганч» — уч марта ғолибликни қўлга киритган.