Ўзбекистон ҳаво йўллари Воронежга биринчи рейсни амалга оширди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 14 июндан бошлаб Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналиши бўйлаб парвозларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақида авиакомпания матбуот ҳизмати хабар беради.
Янги рейс Россия шаҳридаги йўловчилар учун Жануби-шарқий Осиёга саёҳат қилишга қулай имконият яратади. Келажакда эса Грузия ва Озарбайжонга бориш имкони туғилади. Воронежда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ваколатхонаси хизмат кўрсатади.
Парвозлар сешанба кунлари A320 лайнерида амалга оширилади. Тошкентдан учиш вақти — 18:55, Воронежга қўниш вақти — 21:00. Қайтиш рейси 23:00да парвоз қилади ва пойтахтга 4:40да етиб келади (маҳаллий вақт билан).
Август ойига келиб рейслар частотаси ортиши мумкин, деб хабар қилади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили Бахтиёр Норбобоев. Бундан ташқари, яқин келажакда юк ташиш хизмати ҳам очилади.