Фан-техника | 20:59 / 15.06.2016
5809
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма "сифатли аналоглар" оригинал маҳсулотлардан устунроқ эканлиги ҳақида сўзлаб берди

Alibaba Group компаниялар гуруҳи раҳбари Жек Ма оригиналлар маҳсулотлар олдида улардан нусха кўчирилган "сифатли аналоглар"нинг устунлиги борлиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, қалбаки маҳсулотлар сифат бўйича бренд маҳсулотларидан қолишмайди, шу билан бирга улардан анча арзондир. Тадбиркорнинг сўзларини Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтди.

Тадбиркорнинг фикрича, қалбаки деб ҳисобланувчи маҳсулотлар оригиналлар ишлаб чиқариладиган ўша фабрикаларда, ўша материаллардан ишлаб чиқарилади, уларнинг йирик онлайн-дўконлар орқали сотилиши янги бизнес-модель ҳисобланади. 

Ма Alibaba Group қалбаки маҳсулотларга қарши курашга етарлича куч бермаслиги ҳақидаги ахборотга изоҳ бериб, ""Муаммо шундаки, бугунги кунда қалбаки маҳсулотлар бренд маҳсулотларига нисбатан яхши сифат ва яхши нархга эга", дея жавоб берди.