Жаҳон | 01:12 / 16.06.2016
4913
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Федерал захира тизими таянч ставкани аввалги кўрсаткичда сақлаб қолди

АҚШ Федерал заҳира тизими таянч фоиз ставкасини аввалга кўрсаткич – 0,25-0,5 фоиз атрофида сақлаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда. 
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев аввалроқ АҚШ Федерал заҳира тизими бўлажак иккита йиғиндан бирида таянч ставкасини кўтариши мумкинлигини маълум қилганди. 

Апрель ойида ҳам АҚШ ФЗТ таянч фоиз ставкасини йиллик 0,25-0,5 фоиз кўринишида сақлаб қолганди.