Жамият | 21:25 / 16.06.2016
19833
1 дақиқада ўқилади
АҚШда героинни танаси ичига антиқа усулда яширган аёл ҳибсга олинди
АҚШнинг Пенсильвания штати полицияси гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришда гумонланаётган 26 ёшли Табиту Бидгудни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда newsru.com.
Қонун ҳимоячилари ёш аёлнинг жинсий аъзосидан 24 та пакетчага солинган героин олишган.
Табита Бидгуд полициячилар томонидан Музик шаҳри мотели автотураргоҳида тўхтатилган, деб хабар бермоқда PennLive.com. Наркотик ташиш билан шуғулланган аёлдан мусодара қилинган гиёҳванд модда қиймати 50 минг долларга етган.
Аёл билан бирга унинг ҳамроҳи – 33 ёшли Клэренс Андерсон ҳам ҳибсга олинган. Терговчиларнинг фикрича, у қизни қўриқлаб борган.
"Тиниб-тинчимас" аёллар жинсий аъзоларига нафақат гиёҳванд модда, балки баъзида қурол ҳам яширган ҳолатлар учраган.