Жамият | 01:20 / 16.06.2016
16251
1 дақиқада ўқилади
Актриса Энн Хэтэуэй БМТ кўнгилли элчиси этиб тайинланди
Америкалик актриса, “Оскар”, “Олтин глобус”, “Эмми” мукофотлари совриндори Энн Хэтэуэй Бирлашган Миллатлар Ташкилоти гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмага кўнгилли элчи мақомига муваффақ бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилди.
“БМТ-Аёллар” ижрочи директори Фумзиле Мламбо-Нгкука Хэтэтуэйни аёллар ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аввалдан жонбозлик кўрсатиб келишини айтди.
Маълум бўлишича, “Сеҳрланган Элла”, “Рэйчэлнинг тўйи”, “Муҳаббат ва бошқа малҳамлар” каби фильмлари билан машҳур актриса асосий диққатини аёлларнинг тенгликка эришиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратади.
“Мен гендер тенглигига етишишда ўз ҳиссамни қўша олишимдан фахрланаман”, — деди Хэтэтуэй.