Спорт | 21:54 / 16.06.2016
4508
1 дақиқада ўқилади

«Атлетико» Гайтаннинг трансферини эълон қилди

«Бенфика» жамоаси яримҳимоячиси Николас Гайтан Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа сайтига асосланиб, Tribuna.uz cайтида маълум қилинган.

Хабарда трансфер қиймати аниқ келтирилмаган.

Бундан олдинроқ мадридликлар клуби ушбу 28 ёшли аргентиналик хавбек учун 25 млн евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Якунланган мавсумда Гайтан  «Бенфика» учун 33 учрашув ўтказган ва 10 гол уриб, 19 марта голли узатма муаллифи бўлган.

6 мавсумдан буён Португалияда ўйнаб келаётган футболчи жамоа билан 10та соврин ютганди.