Спорт | 09:55 / 16.06.2016
6189
1 дақиқада ўқилади

Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди

Бразилиянинг “Коринтианс” жамоаси бош мураббийи Тите (тўлиқ исми Аденор Леонардо Бакши) мамлакат терма жамоасига мураббийлик қиладиган бўлди.

Бу ҳақда клуб президенти Роберто Де Андраде хабар берган. Терма жамоага Тите билан бирга унинг ёрдамчилари ҳам йўл олади.

55 ёшли мутахассис “Коринтианс” клубини 2010-2013 ва 2015-2016 йилларда бошқарган.

Клуб унинг қўл остида икки марта Бразилия чемпиони бўлган, Либертадорес Кубоги совриндорига айланган ҳамда Жанубий Америка ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Бундан олдинроқ, Америка кубогидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин терма жамоа бош мураббийи Дунга истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.