Жаҳон | 12:46 / 16.06.2016
8080
1 дақиқада ўқилади
Давлат департаменти Жон Керрининг Сурия масаласида АҚШнинг сабри тугаётгани маъносидаги гапига изоҳ берди
АҚШ давлат котиби Жон Керрининг расмий Вашингтоннинг Сурия можароси ва Араб республикаси президенти Башар Асадга нисбатан сабри тугаётганидан Россияни огоҳлантиргани маъносидаги гапини таҳдид маъносида тушунмаслик керак. У, шунчаки, ўз норозилигини ифода этган холос. Бу ҳақда давлат департаменти Жон Кирби айтиб ўтган.
«Бу қуруқ таҳдид эмас. Аслида, бунинг ўзи таҳдид эмас. Давлат котиби, шунчаки, руслар ўз салоҳиятларига кўра иш қилишмаётгани, аслида, уларнинг қўлидан бу иш келишини норози оҳангда ифодалаган», — деди Кирби.
Аввалроқ Жон Керри "Россия сабримиз поёнсиз эмаслигини тушиниши керак. Аслида, биз Асад маҳкамага тортилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз", — деган эди Керри.