Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:16 / 16.06.2016
4553
1 дақиқада ўқилади
Дональд Туск: “Европа Кенгаши Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиради”
Европа Кенгаши раиси Дональд Тускнинг маълум қилишича, Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар муддати узайтирилади.
У бу ҳақда Финляндия бош вазири Юхо Сипиля билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
“Ўйлайманки, вазият барчага аён. Бу вазиятда Еврокенгашнинг тутган позицияси шундаки, Россия Минск келишуви шартларини бажармас экан, унга нисбатан санкциялар муддати узайтирилади. Ўйлайманки, ушбу узайтирув Еврокенгашнинг навбатдаги мажлисига қадар амалга оширилади”, - деди Туск.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш