Жаҳон | 15:03 / 16.06.2016
4931
2 дақиқада ўқилади

Эрон 2 млрд долларни қайтаришдан бош тортгани учун АҚШни Ҳаага судига берди

Эрон 2 миллиард музлатилган активларни қайтариш мақсадида  БМТнинг Ҳаагадаги халқаро судга АҚШ устидан шикоят қилиб мурожаат қилди. Бу ҳақида Эрон телевидениеси орқали республика президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Эрон ҳукумати даъво аризасида Эронга қарши ҳаракатларини тўхтатиш, шунингдек етказилган зарар учун Вашингтондан компенсация талаб қилинган. 

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрондаги парламент йиғилишида "Эрон дунё аҳлига америкаликларнинг қандай қилиб қонунни бузишларини кўрсатиб қўйиши" ҳақида гапирган. 

Жорий йилнинг апрель ойида АҚШ Олий суди 1983 йилда Байрутда рўй берган портлаш қурбонларининг оила аъзолари ва бошқа жабрланувчиларга 2 миллиард доллар ажратиш ҳақида қарор чиқарди. Ўшанда Зариф БМТ бош котибига хат йўллаб, унда Америка расмийларининг қарорига "Жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини Теҳрон ўзида қолдиришини" маълум қилганди. 

2012 йилда АҚШ конгресси Citibank зиммасига Эроннинг музлатилган активларини Байрутдаги теракт қурбонларининг оила аъзоларига тўлаш вазифасини юклади. Эрон ҳукумати вакиллари у ҳужумларга Эроннинг алоқаси борлигини инкор қилишган.