Спорт | 09:29 / 16.06.2016
8694
2 дақиқада ўқилади

Габор Кирай: Мен топ-моделмасман. Шалварларни эса уларда қулай бўлгани учун кияман

Венгрия дарвозабони Габор Кирай Австрия терма жамоасига қарши кечган учрашувдаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди. Евро-2016 доирасида ўтган учрашув 2:0 ҳисобида венгрияликлар фойдасига ҳал бўлди.

"Мен шалварни унда қулай бўлгани учун кияман. Мен шунчаки дарвозабонман, том-модель эмас. Мен 10 йил аввал шалвар кийишга қарор қилганман ва у менинг услубимнинг бир қисмига айланган.

Албатта, Евро – жуда йирик мусобақа. Бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар биринчи марта менинг шалваримни кўришади. Тушунаман, бу уларни ҳайратлантириши мумкин. Бироқ мен учун Австрия термасига қарши учрашув шалвардаги навбатдаги учрашув бўлди. Ва умид қиламанки, бундан ўйинлар ҳали кўп бўлади.

Венгрия термаси учун мусобақани муваффақиятли бошлаш жуда муҳим эди. Жамоа икки марта гол урди, тўп ўтказмади ва 3 очко тўплади.

Биз рақибга ҳаддан ташқари эътибор қаратмадик, балки ўзимиз нима қилишимиз кераклигига эътиборни мужассамлаштирдик, қўлимиздан келганини қилишга тайёр эдик. Венгрия термаси ўз футболини кўрсатди", деб айтди дарвозабон.

Манба: Tribuna.Uz