Жаҳон | 11:15 / 16.06.2016
4277
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон миллий гвардиясига янги қўмондон тайинланди

15 июнь куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат қуролли кучлари қўмондонлигида ўзгаришларни амалга оширди. 
Ҳужжатга кўра, Қирғиз Республикаси Миллий гвардиясининг янги қўмондони сифатида Мирбек Касимкулов тайинланган.

У шу йилнинг май ойида ўз вазифасидан озод этилган Мелис Сатибалдиев ўрнини эгаллаган.