Жамият | 16:48 / 16.06.2016
7203
1 дақиқада ўқилади

Мила Кунис ва Эштон Кутчернинг навбатдаги фарзанди туғилиш арафасида

Голливуд актёрлари Мила Кунис ва Эштон Кутчер яна ота-она бўлиш арафасида дея хабар бермоқда People. Журналдаги чоп этилган янгиликни Куниснинг матбуот котиби ҳам тасдиқлаган. 
2015 йилнинг июль ойида никоҳдан ўтган ушбу жуфтликнинг ҳозирча 20 ойлик Вайатт Изабел исмли қизи бор. Манбалардан бирига кўра, “Кутчер қизалоғи ва яқинда туғилажак иккинчи фарзанди ҳақида сўзлаганда, қувончли ҳис-туйғуларини яширолмайди”. “Оталик билан боғлиқ бўлган барча ҳолатлар унинг учун табиий ҳолдек”, дея қўшимча қилади манба.
Кутчер “Капалак эффекти”, “Қутқарувчи”, “Бир куни Вегасда”, шунингдек, “Икки ярим эркаклар” сериалида суратга тушган. Кунис эса “Қора қуш”, “Юпитернинг кўтарилиши” фильмлари билан машҳур.