Ўзбекистон | 19:01 / 16.06.2016
7633
3 дақиқада ўқилади

“Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK’ни қўлга киритишга имкон топ” акциясининг 3-босқичи бўлиб ўтди

Ёдингизда бўлса, акция ғолибларини тақдирлаш маросимининг бўлиб ўтган 1 ва 2 босқичлари тўғрисида бир оз аввал Kun.uz сайти орқали маълум қилган эдик.

Куни кеча эса пойтахтимизда жойлашган ресторанларнинг бирида “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK’ни қўлга киритишга имкон топ” акциясининг навбатдаги 3-босқичи бўлиб ўтди. 15 июнь куни cоат 19:00 да бошланган акция тадбирини менежер Малик Рўзибоев очиб бериб, ушбу акцияни ўтказишдан мақсад “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK’ни қўлга киритишга имкон топ” акциясида иштирок этган ва ғолиб бўлганларга ўзлари эга бўлган совринларни топширишда адолатли ёндошилаётгани, акциянинг ҳаққоний ўтказилаётганлигини амалда кўрсатиш ва ғолибларни табриклаган ҳолда ўзлари ютиб олган совринларни уларга топшириш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, менежер экранда акция ғолибларининг тартиб рақамлари билан тизилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, бирма бир уларнинг ғолиб бўлганликлари билан табриклади. Сўнг пойтахтда истиқомад қилувчи акция ғолиблари совғани ўзлари келиб олиб кетишлари мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ғолибларга эса ютуқлар акция ташкилочилари томонидан почта тарзида жўнатиб юборилиши ҳақида ваъда қилинди.

Шу тариқа ўнга яқин рақамга қўнғироқ қилиниб, ғолиблар муборакбод этилди. Акцияда 2016 йилнинг 15 майидан 14 июнигача фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, “Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK’ни қўлга киритишга имкон топ” акциясининг 1-босқичи 2016 йилнинг 15 апрель куни, 2-босқичи эса 2016 йилнинг 15 май куни бўлиб ўтган эди. 

Маълумот учун: 4-босқич ғолибларини аниқлаш 2016 йилнинг 15 июль куни ўтказилади. Унда 2016 йилнинг 15 июндан 14 июлгача фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этади.
Бешинчи яъни охирги босқич ғолибларини аниқлаш 2016 йилнинг 15 август куни ўтказилади. Унда 2016 йилнинг 15 июлдан 14 августгача фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этади.

Акциянинг асосий ғолиби - бош соврин эгасини (Асосий комплектациядаги Chevrolet SPARK автомобили) аниқлаш 2016 йилнинг 15 август куни бўлиб ўтади. 
Ушбу тадбирда акциянинг бошидан охиригача - 2016 йилнинг 15 мартидан 14 августигача фаоллаштирилган барча промо-кодлар ҳисобга олиниб иштирок этади;
Промо-кодларнинг фаоллаштириш муддати: 15 мартнинг 00 соати 00 дақиқасидан 14 августнинг 23 соат 59 дақиқасигача;
“Мусаффони харид қил ва Chevrolet SPARK’ни қўлга киритишга имкон топ”!

Бунинг учун 1 литрли акция стикери ёпиштирилган “Musaffo” табиий сигир сути қадоғини сотиб олиш ҳамда промо-кодни сайт орқали қайд этиш ёки 1965 қисқа рақамига промо-кодни киритиш лозим. Ўйин бўлиб ўтгунга қадар қадоқнинг ўзи ёки ундаги стикерни сақлаб қўйиш тавсия этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.