Жаҳон | 21:44 / 16.06.2016
5905
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: EgyptAir авиакомпаниясининг А320 самолёти "қора қутиси" топилди

EgyptAir авиакомпаниясининг Ўрта Ер денгизи устида фалокатга учраган А320 самолёти "қора қути"ларидан бири топилди, деб хабар бермоқда "Ал-Ватан" нашрига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.  

Миср фуқаролик авиацияси вазирлигидаги манба маълумотларига кўра, яқин соатларда бу ҳақда расман эълон қилинади.

Аввалроқ Миср самолётнинг "қора қутиларини" аниқлаш учун 3 минг метр чуқурликда ишлай оладиган сув ости кемасини юборганди.

Париждан Қоҳирага MS804 рейси билан парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти 19 май куни Ўрта Ер денгизи устида радарлардан йўқолиб қолган. Самолёт бортида 66 киши бўлган.