Иқтисодиёт | 17:39 / 16.06.2016
5217
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Uber’нинг Хитойдаги асосий рақиби 7 млрд доллар сармоя жалб этди

Хитойнинг такси чақириш хизмати Didi Chuxing йирик миқдорда сармоя жалб этишга муваффақ бўлди. Унинг қиймати 7 млрд долларни ташкил этмоқда, деб ёзган Wall Street Journal газетаси вазиятга алоқадор манбасига таянган ҳолда. Янги музокаралардан сўнг, компаниянинг нархи 25 млрд доллардан ошиб кетган.

Didi Chuxing қатор сармоядорларнинг 4,5 млрд доллар маблағини жалб эта олган, бунга Appleнинг 1 млрд, Хитойдаги энг йирик China Life Insurance суғурта компаниясининг 600 млн доллар пули ҳам киради. Бундан ташқари, музокараларда мамлакат ахборот технологиялари соҳасининг етакчилари Tencent ва Alibaba ҳам қатнашган. Улар аввал ҳам ушбу хизматга аллақачон пул тикишган. Didi 2,5 млрд долларни China Merchants Bankидан  жалб этган. 

Didi ушбу маблағларни Хитой такси бозоридаги бош рақиби Uber’га нисбатан қўллай олади. WSJнинг ёзишича, эндиликда Хитой хизмат кўрсатиш компанияси ихтиёрида шу мақсадларни амалга ошириш учун 10 млрд доллар мавжуд. Didi мамлакатнинг 400 та шаҳрида ўз хизматини йўлга қўйган. Унинг машиналарида кунига 11 млн марта мижоз манзилига етказилади. Uber эса ХХРнинг атиги 50та шаҳрида фаолият юритади.