Rolls-Royce ҳашаматли автоном электрокарини тақдим этди
Rolls-Royce компанияси ўз тарихида илк бор Vision Next 100 деб ном олган концепт автомобилни тақдим этди. Автомат бошқарув тизимига эга электрокар тўртта BMW Group прототипининг бирига айланди.
Rolls-Royce Vision Next 100 енгил “инновацияли” платформада барпо этилган. Концепт-карнинг узунлиги 5,9 метрни, баландлиги эса 1,6 метрни ташкил этди. Бу кўриниши билан автомобиль Phantom седанининг кўринишини такрорлайди.
Прототипда “тўрт устунда жо бўлган” Rolls-Royce фирмаларининг янги стратегияларини кўриш мумкин. У мижозларга “мисли кўрилмаган” имкониятлар тақдим этиши кутилмоқда.
Биринчи концепция «The Personal Vision» номини олди. Бу концепт кар буюртмачилари ўзлари учун йиғилаётган автомобилни бевосита кузатиш, унинг ўлчамини, кўринишини танлаш имкониятига эга бўлишади.
Иккинчи концепция «The Grand Sanctuary», учинчиси «Effortless Journey» ва ниҳоят тўртинчиси эса «Grand Arrival» номини олди.