Иқтисодиёт | 12:03 / 16.06.2016
11372
2 дақиқада ўқилади

Россия АҚШ давлат қарзидаги улушини қисқартирди

РФ апрель ойи якунларига кўра, АҚШ давлат облигацияларидаги (US Treasuries, UST) улушини қисқартирди. Бир ой мобайнида инвестициялар ҳажми 3,5 млрд долларга қисқариб, 82,5 млрд долларни ташкил этган. Ушбу маълумотлар, Америка молия вазирлиги сайтида эълон қилинган. 

Қайд этиш жоиз, Россия АҚШ давлат қарзига киритган сармояси бўйича 16-ўриндан 17-ўринга тушган. 

Ҳозиргача, АҚШ облигацияларининг энг йирик эгаси бўлган Хитой апрель ойида ўз ҳиссасини 1,244,6 трлн доллардан 1,242,8 трлн долларгача қисқартирган. 

Иккинчи ўринда турган Япония, АҚШ давлат қарзидаги улушини, аксинча ошириб, 1,137,1 трлн доллардан 1,142,8 трлн долларга етказган. 

Бу борада учинчи ўринда Кайман ороллари туради. Унинг ҳиссаси бир ойда 265 млрд доллардан 258,5 млрд долларга тушган. Топ-5 ликка, шунингдек, Ирландия (257,9 млрд доллар) ва Бразилия (249,1 млрд доллар) киради.

Умуман, жаҳон мамлакатлари US Treasuries’нинг 6,238 трлн долларлик облигацияларига эгалик қилади. Бу рақам бир ойда 35 млрд долларга кўпайган.